"Darmon Servis"
тарихи

“Darmon Servis” тиббиёт марказининг тарихи 2006 йилдан бошланиб, у Тошкент шаҳридаги энг биринчи хусусий тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади.

Унинг ташкил топиш ва ривожланиш тарихи эса, бу икки турмуш ўртоқнинг – врач-стоматолог ва иқтидорли иқтисодчининг рўёбга чиққан орзусидир. Алишер Анварович ва Муҳаббат Маратовна Мирбабаевлар ҳамфикр-асосчилар сифатида марказ ишининг бугунги кунгача ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган асосий қадриятлари ва тамойилларини белгилаб беришган эди. Бу тамойиллар асосида “Darmon Servis”марказида сифатли тиббий хизмат ва беморларга бўлган ғамхўрлик мужассамлашди. Беморлар ҳамда ходимлар манфаатларининг устунлигини таъминлаш ҳар бир ҳаракатимизда мақсад сифатида белгиланди. Беморга юқори эътибор, диагностиканинг ишончлилиги ва аниқлиги, кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий равишда ошириш, янги инновацион технологияларни ҳар кунлик ҳаётга татбиқ этиш, йиллар давомида ностандарт ечимлардаги дадиллик, буларнинг барчаси тиббиёт марказимизнинг мустаҳкам қадриятларига айланиб қолди.

Марказимиз энди ташкил топган даврда хусусий тиббиёт Ўзбекистонда эндигина ривожланишни бошлаган эди. Тажрибанинг камлиги ва молиявий имкониятлар чекланганлиги сабабли“Darmon Servis” 2006 йилда кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган иккитагина қўшни хонадонда очилган эди. Клиниканинг илк қадамларида турли йўналишлар бўйича атиги 3 нафар мутахассис беморларни қабул қилишни бошлаган эди. Сўнг, марказ босқичма-босқич мустаҳкамланиб борар экан, унинг янги мутахассислар ва давосини топган беморлар рўйхати кенгайиб борди. У йиллардаги Тошкентда тиббий диагностика етарли даражада йўлга қўйилмаганлигини, давр талабларини ҳисобга олиб, марказни кенгайтириш ва, шу жумладан, ультратовуш диагностика йўналишини ривожлантириш қарори қабул қилинди. Ультратовуш ускунасини сотиб олиш қалтис ҳаракат эди. Аммо вақт шуни кўрсаттики, бу қарор жуда тўғри бўлиб чиқди. Айнан ультратовуш текшируви “Darmon Servis”ни шаҳарда машҳур қилди ва одамлар уни танишни бошлади.

"Darmon Servis"
tarihi

2013

2017

2013 йилда марказ алоҳида учқаватли бинога кўчди. Шуни таъкидлаш жоизки, беморларга қулайлик яратиш мақсадида кўчиш жараёни батафсил ва пухта режалаштирилиб, энг қисқа вақт ичида - 1 кунда амалга оширилди. Янги бинога кўчиш билан янада ривожланиш учун кенг имкониятлар очилди. Тиббиёт маркази жамоасига кўплаб янги ходимлар қўшилди, тиббий йўналишлар сони ортиб, янги диагностика ускуналари сотиб олинди, ҳамда марказ ўз лабораториясига эга бўлди.

2017 йилда яна бир муҳим кенгайиш рўй берди: уч қаватли бинога янги беш қаватли бино қўшиб қурилди. “Darmon Servis” марказининг янги қўшилган майдонлари радиология бўлимини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш (МРТ, МСКТ, Рентген), лабораторияни кенгайтириш, диагностика ускуналар сонини ошириш ва клиникага ташриф буюрувчи пациентлар учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш имконини берди.

Darmon Servis тариҳи - олдинга харакатдир.

Марказ доимий равишда ривожланиб такомиллашмоқда. 15 йил ичида 4та хонадан кўп қаватли кўп тармоқли маслаҳат ва диагностика марказигача бўлган машаққатли йўл босиб ўтилди.

Бугунги кунда тиббиёт марказимизда турли йўналишлардаги мутахассислар фаолият олиб бормоқда, шулар ичида: гинекология, терапия, урология, катталар ва болалар неврологияси, кардиология, эндокринология, отоларингология, стоматология, педиатрия, маммология, офтальмология, дерматология, гастроэнтерология йўналишларидир. Ҳозирги кунга келиб, “Darmon Servis” кўп тармоқли тиббий марказга айланиб, ҳамюртларимизга мукаммал тиббий ёрдам олиш, малакали мутахассислар билан маслаҳатлашиш, ҳамда юқори сифатли диагностикадан ўтиш имкониятини тақдим қилиб келмоқда. Марказимизда 16та турли йўналишдаги малакали шифокор мутахассислардан маслаҳат олиш имкони мавжуд, шу билан бирга МРТ, МСКТ, РЕНТГЕН текширувлари, барча органларнинг ультратовуш диагностикаси, жумладан юрак ва қон томирларининг ультратовуш текшируви, лаборатория таҳлиллари, шунингдек гастроскопия, колоноскопия, ҳамда ЭЭГ, ЭхоЭГ, ЭНМГ, ЭКГ, холтер, фиброскан текширувлари сизга мунтазир. Тиббий марказ уйингизга ташриф буюриб, хизмат кўрсатиш имкониятига ҳам эга: ультратовуш, лаборатория текширувларини олиш, мутахассисни кўриги каби хизматларидан уйингизда бўла туриб фойдаланишингиз мумкин. “Darmon Servis” сизга индивидуал ёндашуви асосида зарур бўлган кенг доирадаги хизматлар ва тўлақонли тиббий кўрик хизматлари тақдим қилишга тайёр.

Таъкидлаш жоизки, тиббиёт марказнинг тарихининг жамоаси ва шу ерда ишлаб келаётган ходимлар билан чамбарчас боғлиқ. Ҳеч шубҳасиз, бутун жамоамиз: шифокорлар, тиббий ва тиббий бўлмаган ходимларимиз марказнинг ажралмас яна бир фахри ҳисобланади. Юқори малакали мутахассислар, уз ишининг усталари, ишларига меҳр ила ёндашган одамлар марказ фаолиятига ҳар куни ўз ҳиссаларини биргаликда қўшиб келмоқда. Тиббий марказимиз жамоаси – бу шунчаки ёлланган ходимлар эмас, балки бу инсоний қадриятларни улашган дўстона бир оила: биз сифат, ишонч ва ўзаро ҳурмат тарафдоримиз. Жамоамиздаги ҳар бир ходимнинг ўз соҳасига бўлган вафодорлиги ва уйғун иши сабабли марказ covid-19 пандемиясини хам ортда қолдирди, тиббий марказимизда уч сменали узлуксиз иш тартиби ташкил этилган ҳолда, бир кунга хам унинг иш фаолияти тўхтамади. Бу биз учун беморга бўлган катта эътиборнинг яққол кўрсаткичиси ва далилидир. Шифокор ва бошқа ходимларимизнинг кўплари“Darmon Servis”марказининг илк қадамларидан бошлаб биргаликда фаолият юритишмоқда, биз бирга ривожланмоқдамиз ва ўсмоқдамиз. Юқори иш тажрибасига эга мутахассисларимиз ўз билимларини янги авлод ходимлари билан ўртоқлашмоқдалар ва коллегиал тарзда даволаш ишларини олиб боришмоқда. “Darmon Servis”кўп йиллардан буён беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, самимий ғамхўрлик қилиб келмоқда, меҳрибонлик уйларида хайрия ишларини олиб боради. Кўрсатилаётган ёрдам сифатини мунтазам ошириш, марказнинг моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш билан бир қаторда, хизматларни ривожлантириш ва уларнинг сонини кенгайтириш бизнинг устувор мақсадларимиздан бири. Эришилган натижаларга тўхтамасдан, доимий ривожланиш – бизнинг шиоримиз! “Darmon Servis” тарихи бу мақсад сари тиришқоқлик билан ҳаракатланиш мисоли, кучли иродага эга оила ҳақидаги ҳикоя, малакали ходимлар, жамоа бўлиб, муваффақиятга эришиш исботи, қийинчиликларни енгиш ва ташқи ўзгаришларга уз вақтида жавоб бериш намунасидир. “Darmon Servis” тарихи - олдинга ҳаракатланишдир!